ИИВ интернет фирибгарларидан огоҳлантирди
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда такроран, лекин бошқа зарарли ҳавола орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти кўринишидан фойдаланиб тарқатилаётган «650.000 сўм тўловни берадиган қонун лойиҳаси чиқди, лекин фақат 18 ёшгача бўлган болали оилаларга» мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.