ДХХ болалар ўлимига сабаб бўлган “Док-1 МАКС” ва “Амбронол” лаборатория синовларидан ўтказилмаганини билдирди
Давлат хавфсизлик хизмати болалар ўлимига сабаб бўлган “Док-1 МАКС” ва “Амбронол” препаратлари Ўзбекистонда тегишли тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмагани ҳақида баёнот тарқатди. Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док-1 МАКС” дори воситасининг ножўя таъсири оқибатида 20 чоғли бола вафот этгани ортидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан “Quramax Medikal” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” масъул шахсларига нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган. Читать дальше...