Бугун истеъдодли актёр Адиз Ражабов таваллуд топган кун
У 1984 йил 6 январда Бухоро вилоятида таваллуд топган Ўрта мактабни тугатгач, Тошкент давлат театр ва рассомлик институтига ўқишга кирди. Олийгоҳни 2005 йилда тамомлаган Адиз Ражабов ҳозиргача бир қатор фильмларда суратга тушган. “Наҳотки сен” фильмида илк бор бош қаҳрамоннинг дебют рольини ижро этган. У 35 дан ортиқ фильм ва телесериалларда роль ижро этган. 2016 йилдан буён “Дийдор” театрида актёр бўлиб ишлайди.
Адиз Ражабов «Меҳмонхона», «Кечир фарзандим», «Меҳмонхона 2», «Папагандус», «Тўқликка шўхлик», «Лайлойимсан», «Фарзандим 2», «Мунчоғим», «Тақдирлар», «Салом севи хайр севги», «Акажон хизматингиздамиз», «Дунё», «Зулм», «Ҳай ҳай қизалоқ», «Афғон», «Девона фаришта», «Учар қиз», «Супер келичак», «Ичкуёв», «Висол», «Хавфли саргузашт», «Диназавр қолдирган из», «Қалб кўзи», «Уқубат», «Пойма-пой», «Ўзимдан ўзимгача», «Бўрилар» каби фильмларда турли ролларни ижро этган.