1 майдан жарималар миқдори ошади
Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинганди. Унга кўра, 2023 йил 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.
Ушбу ўзгариш билан базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўмга оширилади. Бу эса жарималар миқдорининг ҳам ўзгаришига сабаб бўлади.
1 майдан жарималар миқдори қуйидагича бўлади:
Камар тақмаслик – 165 000 сўм
Техник кўрик, аптечка – 165 000 сўм
Ҳужжатсиз бошқариш – 330 000 (165 000) сўм
Суғуртасиз ҳайдаш – 330 000 сўм
Қизилда ўтиш – 660 000 сўм
Нотўғри парковка – 660 000 сўм
Телефонда гаплашиш – 990 000 сўм
Давлат рақам белгисисиз ҳайдаш – 1 650 000 сўм
Тезликни ошириш (20 км/с) – 330 000 сўм
Тезликни ошириш (20-40 км/с) – 1 650 000 сўм
Тезликни ошириш (+40 км/с) – 2 970 000 сўм
Қарама-қарши ҳаракатланиш – 3 300 000 сўм
Маст ҳолда ҳайдаш – 8 250 000 сўм ёки 3 йилгача «права»дан маҳрум қилиш
Рухсатсиз тонировка – 8 250 000 сўм.
Эслатиб ўтамиз, 1 майдан эътиборан кучга кирадиган президент қонуни билан маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланади.