«Ал-Ҳилол» устози Месси ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
Сўнгги кунларда Лионель Мессининг «Ал-Ҳилол»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар фаол тарқалмоқда. Саудия клуби аргентиналик футболчига шунчаки космик маблағ – йилига 400 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида маълумотлар бор.
«Ал-Ҳилол» бош мураббийи Рамон Диас матбуот анжуманида Мессининг трансфери ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
«Ҳозир бор эътиборимизни финал ўйинига қаратганмиз. Ва кейин нима бўлишини кўрамиз», – деб жавоб берди Диас.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Мессининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси июнь ойининг сўнгги кунида тугайди.