Telegram гуруҳда нашида тарқатишда айбланган талаба йигит 3 йилга қамалди
8 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди томонидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 244-1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан айбланган 21 яшар Жаҳонгир Улуғмуродов 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Олий суд матбуот хизматининг хабар қилишича, Улуғмуродовга тайинланган жазо муддати Жиноят кодексининг 57-моддасига (Енгилроқ жазо тайинлаш) мувофиқ равишда камайтирилган. Читать дальше...