Покистонда оммавий норозилик намойишлари сабаб интернет блокланди
Бу ҳақда Gео телеканали Покистон телекоммуникация маъмуриятига таяниб хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Намойишларга собиқ бош вазир Имрон Хоннинг Иқтисодий разведка хизмати томонидан ҳибсга олиниши сабаб бўлган.
Покистон телекоммуникация бошқармаси мамлакат бўйлаб интернет хизматлари номаълум муддатга тўхтатилишини маълум қилди.
Тергов маълумотларига кўра, Хон рафиқаси ва партияси етакчилари билан биргаликда «Ал-Қодир университети»ни ташкил этиш учун трест ташкил қилган ва уларнинг ҳаракатлари билан Покистон ғазнасига 50 миллиард рупий миқдорида зарар етказган.
Хон ҳибсга олинганидан кейин унинг партияси бутун мамлакат бўйлаб оммавий митингларга чақирди.