Озарбайжон-Арманистон чегарасида яна отишмалар кузатилмоқда
Озарбайжон билан Арманистон чегараси бўйлаб 11 май куни отишмалар авж олган. Икки мамлакат расмийлари оташкесим тартиби бузилганида бир-бирларини айблашмоқда.
Арманистон Мудофаа вазирлиги чегарада яқинида жойлашган Сотк қишлоғидаги ўз позициялари маҳллий вақт билан тонгги соат 6 дан озарбайжонлик ҳарбийлар томонидан ўққа тутила бошлагани, натижада арманистонлик уч нафар аскар яралангани ҳақида маълумот тарқатган.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги эса 11 май куни Арманистон кучлари томонидан “Босаркечар туманининг Зод қишлоғи йўналиши”даги ўз мавқелари ўққа тутгани, оқибатда бир аскар оғир жароҳат олгани, Озарбайжон томони жавоб чораларини кўраётганини билдирган.
Оташкесим тартибининг бу йўсинда бузилиши Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Бельгиядаги музокараларига уч кун қолганда содир бўлди. Аввалроқ икки давлат лидери 14 май куни Европа кенгаши раиси Шарль Мишель иштирокида Брюсселда тинчлик музокараларини ўтказиши хабар қилинган эди.