Ўсимлик мойини қандай сақлаш керак?
– Уй бекалари ўсимлик мойини кўпинча ишлатишга қулай бўлиши учун газ плитасининг ёнида сақлашади. Аммо бу мумкин эмас. Ёруғликда ёғ тез оксидланади, сифати бузилади. Агар хонада ҳарорат жуда юқори бўлса ҳам, ёғни у ерда сақлаб бўлмайди.
– Шунинг учун, дўкондан ёғ сотиб олаётганда иложи борича четроқда турган шишани олган маъқулроқ.
– Ўсимлик ёғини очилмаган ҳолатда шкафда, қоронғи ва салқин жойда сақлаш мумкин, аммо очилган бўлса, дарҳол музлаткичга қўйиш керак.
«Соғлом ҳаёт»