Муҳожир аёл ҳикояси: “Фарзандларим олдида айбдорман!”
Гулсум Намозова Озодлик олган қатор видеолавҳалар қаҳрамонларидан бири. Шу йилнинг совуқ келган қиш фаслида уйи табиий газдан узилган ғузорлик ёлғиз аёл маҳаллий ҳукуматдан ёрдам сўраб, мурожаат йўллаганди. Мурожаатлари жавобсиз қолганини гапирган Гулсум Россияга меҳнат муҳожирлигига кетди.