Ёз магнит бўрони билан бошланади
Шу йилнинг 2 июнь куни Ерда магнит бўрони содир бўлади.
Коинот тадқиқотлари институти ва Россия Фанлар академиясининг Қуёш ва қуруқлик физикаси институтининг рентген-қуёш астрономияси лабораториясининг башорат қилишича, унинг кучи G1 тоифасига тўғри келади.
G1 тоифали магнит бўронлари аҳамиятсиз ҳисобланади. Бироқ улар электр тармоқларининг ишлашида тебранишларга олиб келиши ва сунъий йўлдошларнинг ишлашига таъсир қилиши мумкин.
Об-ҳавога таъсирчан одамлар ўзларини ёмон ҳис қилишлари мумкин, дейилади mir24.tv сайтида.