Қон кўпайтирувчи лавлагили квас тайёрлаш усули
Таркиби:
лавлаги – 3 дона.
асал – 1 ош қошиқ
сув – 1300-1500 мл.
Тайёрлаш усули:
Лавлагини тозаланг ва ўрта бўлакларга бўлинг. Катта идишга солинг.
Асални озгина илиқ сувда эритиб олинг. Лавлаги ичига қуйинг.
Хона ҳароратидаги сувнинг қолган қисмини қўшинг.
Идиш оғзини бир неча қатламлардан иборат дока билан ёпинг. Тасма билан маҳкамланг.
Хона ҳароратида 5-7 кунга қолдиринг. Юқори қисмида кўпик пайдо бўлганда, уни олиб ташланг.
6. Лавлаги кваси тайёр бўлгач, уни музлаткичда сақланг.