Волейбол бўйича Осиё чемпионатида юртдошларимиз кумуш медални қўлга киритишди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Тошкентда волейбол бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмир йигитлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бош соврин учун Ўзбекистон ва Эрон жамоалари баҳс олиб борди.
Учрашувнинг дастлабки сетини ўзбекистонлик спортчилар ўз фойдасига ҳал қилишган бўлса, кейинги 3 сетда эронлик спортчилар устунлик қилишди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик волейболчилар мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бу барча ёш тоифаларидаги ўзбекистонлик волейболчилар учун қитъа биринчилигидаги илк финал бўлди. Қолаверса, ушбу натижа эвазига терма жамоа келаси йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритишди.
[/allow-turbo] Спорт Shuhrat Sun, 30 Jul 2023 10:37:48 +0500