«YouTube» иловасида «Shazam»га ўхшаш созлама пайдо бўлади
«YouTube» иловасида «Shazam»га ўхшаш созлама пайдо бўлади.
Илованинг «Android» учун синов версиясига қўшиқни аудио парча бўйича топиш функцияси қўшилди, «YouTube» қўшиқни таниб олиши учун бор-йўғи 3 сония етарли.
Бундан ташқари, илова сиз истаган мусиқани топиши учун қўшиқ парчасини куйлаш/ҳуштак чалиш кифоя, шундан сўнг хизмат расмий видео (агар мавжуд бўлса) ва трек ишлатилган бошқа видеоларни топиб беради.