SpaceX Falcon 9 ракетаси муваффақиятли учирилди
SpaceX Falcon 9 ракетаси Crew Dragon космик кемаси билан Кеннеди космик марказидан муваффақиятли учирилди. У Роскосмос космонавти Константин Борисов ва АҚШ, Дания ва Япониядан яна учта космонавтни Халқаро космик станцияга олиб боради. ХКС билан боғланиш 27 август куни Тошкент вақти билан соат 17:50 га режалаштирилган.