АҚШда бўлиб ўтаётган парадда отишма рўй берди
Бостонда (Массачусетс штати, АҚШ) Кариб денгизи маданиятига бағишланган парад пайтида юз берган отишмада камида етти киши жароҳатланди.
Бу ҳақда CNN телеканали маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, жабрланганлар енгил тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Полиция бир неча кишини ҳибсга олди ва ўқотар қуролларни олиб қўйди.
CNN телеканалига кўра, шу кунларда Бостонда Кариб денгизи маданиятининг йиллик карнавалига кирувчи иккита парад бўлиб ўтмоқда.