Туркияда автобус ҳалокатида 26 киши жароҳат олди
Туркиянинг Караман вилоятида сайёҳлик автобуси ҳалокатга учради. 26 киши жароҳатланган. Бу ҳақда TGRT Haber телеканали хабар бермоқда. Касалхонага етказилган ярадорлардан 3 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.