Греция ташқи ишлар вазири Туркияга боради
Греция Ташқи ишлар вазири Йоргос Герапетритис 5 сентябрь куни Туркияга амалий ташриф билан боради.
Туркия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, ўша куни Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан у билан учрашади. “Вазирлар икки томонлама муносабатлар ва минтақавий масалаларни муҳокама қиладилар”, — дейилади Туркия вазирлиги хабарида.