Леонардо Ди Каприонинг “Титаник”даги либоси сотилади
Актёр Леонардо Ди Каприонинг “Титаник” фильмидаги либоси кимошди савдосига қўйилади.
Аукцион Лондонда 9-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчилари тендер пайтида костюм 115 000 дан 230 000 долларгача сотиб олинишини кутишмоқда.
Маълумот учун, “Титаник” фильми 1997 йилда тақдим қилинган ва бир неча бор “Оскар” мукофотини қўлга киритган.