Афсонавий Майк Тайсон Тошкентга келади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Getty Images Жорий йилнинг 12-17 ноябр кунлари Тошкентда Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) йиллик конвенция йиғилиши ўтказилади. Профессионал бокс дунёсининг энг машҳур юлдузлари иштирок этадиган ушбу анжуманда ўз даврида чемпионлик мартабасига эришган ўнлаб чемпионлар қатори афсонавий Майк Тайсон ҳам Тошкентга келишини расман тасдиқлади. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси Умид Ёқубов сўзларига кўра, анжуманда Эвандер Ҳолифилд, Амир Иқбол Хон, Константин Цзю каби таниқли боксчилар ҳам иштирок этади. Читать дальше...