Ханчжоу-2022: Муҳаммадқодир Тоштемиров Осиё ўйинлари совриндорига айланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларининг оғир атлетика дастурида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида беллашувлар якунланди.
Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз, амалдаги жаҳон чемпиони Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтариш баҳсида 159 кг, силтаб кўтаришда 192 кг, умумий 351 кг натижа билан 2-ўринни эгаллади ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшдириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бу оғир атлетикачиларимизнинг ушбу Осиё ўйинларидаги илк медали ҳисобланади.
[/allow-turbo] Спорт Shuhrat Wed, 04 Oct 2023 17:58:31 +0500