«Мен кўрганимга кўра, буни сиз эмас, бошқалар қилганга ўхшайди» Байденнинг фикрича, Ғазо секторидаги шифохонага уюштирилган ҳужумда Исроилнинг алоқаси йўқ
Қўшма Штатлар Исроилнинг Ғазо секторидаги Ал-Аҳли шифохонасига уюштирилган ҳужумга алоқаси йўқ деб ҳисоблайди, деди чоршанба куни АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуга.
«Мен кўрганимга кўра, буни сиз эмас, бошқалар қилганга ўхшайди», – деган Байден. Шу билан бирга, президент, кўпчилик портлашга нима сабаб бўлганини ҳали ҳам аниқ билмаслигини таъкидлади.
ҲАМАСга кўра, Ғазо секторидаги Ал-Аҳли касалхонаси ракета ҳужумига учраган ва камида 800 тинч аҳоли ҳалок бўлган. Исроил мудофаа кучлари шифохонага қилинган ҳужумга алоқаси йўқлигини ва портлаш “Исломий жиҳод” ҳаракатининг муваффақиясиз ракета учирилиши туфайли содир бўлган деб ҳисобламоқда.
7 октябрь куни Ғазода жойлашган ҲАМАС радикал гуруҳи Исроил жанубига қонли ҳужум уюштирди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари ҲАМАСга қарши ҳарбий операция бошлади.