Акбар Жўраевга Gentra совға қилинди
Жорий йилнинг сентябрь ойида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатда -109 кг вазн тоифасида даст кўтариш ва икки кураш якунига кўра олтин медални қўлга киритган Акбар Жўраев тақдирланди, дея xaбар бермоқда Оламспорт.
Жўраевга Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан Gentra автомобили топширилди.