Кўп қор ёғгани сабаб Тошкент – Мюнхен – Тошкент рейси вақти ўзгартирилди
Uzbekistan Airways йўловчилар ва кутиб олувчилар диққатига муҳим маълумотни тақдим этди. Маълум қилинишича, Мюнхен шаҳридаги об-ҳаво шароити (кўп қор ёғиши) муносабати билан, фақат 3 декабрь куни Тошкент – Мюнхен – Тошкент йўналиши бўйича HY235/236 рейслари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади: HY235, Тошкент – Мюнхен: Жўнаб кетиш 09:25 (Тошкент вақти билан) Мюнхенга етиб келиш 12:20 (Мюнхен […]