Путиннинг фармони: Россия армияси сони кўпайтирилди
Россия Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари сони тахминан 170 минг кишига кўпайтирилди.
Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин тегишли фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, қуролли кучлар штатлари сони 2 миллион 209 минг 130 нафар, жумладан, 1 миллион 320 минг нафар ҳарбий хизматчи бўлиши белгиланди.
Аввалги фармонда бу рақам 2 миллион 39 минг 758 нафар, жумладан, 1 миллион 150 минг 628 нафар ҳарбий хизматчиларни ташкил қилган эди.