Исроилнинг ҳаракати – ҳарбий жиноят!
Исроил Ғазо секторидаги амалиёти билан Фаластин халқига нисбатан ҳарбий жиноятга қўл урмоқда, деди ЖАР Президенти Сирил Рамафоса Дубайда бўлиб ўтаётган иқлим ўзгариши бўйича БМТ конференциясидаги маърузасида.
– Бу галги саммит сайёрамизнинг кўп жойида тартибсизлик рўй бераётган бир пайтда бўлиб ўтмоқда, – деди у. – Ғазо секторида даҳшатли фожеа юз бераётганидан хавотирдамиз. Исроилнинг бегуноҳ Фаластин халқига қарши олиб бораётган ҳаракати ҳарбий жиноятдир, бу уруш зудлик билан тўхтатилиши лозим.