Эрдўған ҳеч қачон ҲАМАСни террорчи ташкилот сифатида тан олмаслигини айтди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини террорчи ташкилот сифатида тан олмаслигини айтди. Шунингдек, у бу борадаги фикрини ҳеч қачон ўзгартирмаслигини қўшимча қилди.
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, ҲАМАС террорчилардан эмас, балки 1947-йилдан бери ўз қўлида ушлаб туришга муваффақ бўлган “бир ҳовуч ерларда курашни давом эттираётган” одамлардан иборат.
“Энди мен ҳам худди шундай позицияни эгаллаяпман. Ким нима деса ҳам, мен ҳеч қачон ҲАМАСни террорчи ташкилот деб тан олмайман”, — дея Туркия президентининг сўзларидан иқтибос келтиради “ТАСС”.