Қозоғистонлик киллер 18 йил давомида Интерпол таъқибидан қочишга муяссар бўлди. Аммо…
Исми-шарифи тергов манфаатларини кўзлаб сир тутилган қозоғистонлик киллер 18 йилдан бери Интерпол йўналиши бўйича қидирувда эди. Яқинда уни Россия пойтахти Москва шаҳар полициячилари қўлга олишди. Уни 2001 йили бизнес ҳамкорини шафқатсизларча ўлдирганликда сиртдан айблашганди. Айблов эълон қилингач, дарҳол Интерпол киллерни қидиришга тушган. Москвадаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари киллерни Қозоғистонга экстрадиция қилишди.