«ҲАЙ-ҲАЙ ТВ». ЭРТАНГИ ТЕЛЕДАСТУРЛАР… (Биринчи қисм)
08: 00 да: Инфарктга учраганлар учун «Ким узоққа сакрайди?» бадантарбия машғулоти. 08: 30 да: Кашандалар учун «Бозорда ўпканинг баҳоси қанчайкан, қўшни?» юмористик кўрсатуви эфирга узатилади. 09: 30 да: Бир гуруҳ қурувчилар талабига биноан «Қур… Қур… Қур овчилар» рукнидаги «Ғишт қолипдан кўчганда» телешоуси намойиш этилади. 10: 30 да: Қассоб оғаларимизга бағишланган «Қассобга ёғ қайғуси, буқага-чи?..» […]