СУСАННА… (45-қисм)
* * * Сусаннанинг кетидан юриб борарканман, азалим, яқин-яқинларда ақли-ҳушимни ўғирлаган бу сарв қомат эгасига бир жиҳатдан суқ билан, бир жиҳатдан аянчли боқар, боққаним сайин ич-ичдан тўкилай дердим. Кўксимда у билан ўтган лаҳзалардаги эҳтирослар, тотли лаҳзалар, мушкулотлар, бардош, аччиқ нолалар қўзғолон қиларди. Ана шундай надоматлар қуршовида кафега кирдик ва бир-биримизга рўбарў бўлган […]