СУСАННА… (47-қисм)
* * * Чалкаш хаёллар, мақсадлар исканжасида онам яшайдиган уй олдидан ўтдим. Дарвоза олдида саккиз яшар ўгай укам ўтирган экан. Мени кўрди дегунча даст ўрнидан туриб ҳовлига кириб кетди. Шундан ҳам умидвор бўлдим. «Балки онамга хабар берар, у киши чиқиб кўришар, ҳол-аҳвол сўрашармиз, юз кўришармиз» деб ўйладим. Шу ниятда қадамимни секинлатиб қайта-қайта […]