2020 йил 8 ноябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 665 (+72) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 70 нафари Тошкент шаҳрида, 2 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бугун айни пайтга қадар: Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Жиззах вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 14 нафар, Фарғона вилоятида 7 нафар Хоразм вилоятида 13 нафар, […]