Хитойда ҳам бизнес сиқувга олинмоқдами? Ёки коррупцияга қарши янги ойболта
Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг мамлакатдаги магнатлар билан алоқалари ҳамиша ҳам силлиқ кечмаган. 2013 йилда ХХР раислигига сайлангач, унга фирибгарлик гуллаб-яшнаган, бир-бирига чирмашиб кетган бошқарув ва бўйнигача қарзга ботган корпоратив тизим мерос бўлиб қолди. Шу боис жаноб Си коррупцияга қарши мисли кўрилмаган кампанияни бошлади. Биринчи навбатда ушбу ботқоққа ботиб кетган давлат амалдорлари нишонга олинди. Муросасиз кураш […]