????Тадбирлар 22 мартгача ҳар куни, 23 мартдан 15 апрелга қадар эса ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари соат 18:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади. ????Байрам тадбирларида таниқли хонандалар, актёр ва актрисалар, цирк усталари ва бошқа ижодкорлар иштирок этади. Манзиллар: ▪️Бектемир туманидаги Маданият марказининг олд майдонида; ▪️Миробод туманидаги “Фурқат” маданият ва истироҳат боғида; ▪️Мирзо Улуғбек […]
Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги Осиё Кубоги—2023 ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси 15 март, чоршанба куни Жанубий Кореяга қарши ўйин ўтказди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда ҳам ҳар икки жамоа вакилларида голга тортадиган қатор вазиятлар бўлди. Бироқ асосий вақт якунига қадар дарвозалар дахлсиз қолди. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач қўшимча бўлимларга […]
Тармоқда Жаҳонгир Ортиқхўжаев юқори лавозимга тайинлангани бўйича хабарлар тарқалмоқда. Айтилишича, собиқ ҳоким бош вазир Абдулла Ариповга маслаҳатчи этиб тайинланган. Лекин юқори доиралардаги манбага кўра, бу ҳақиқатга мос келмайди. Эслатиб ўтамиз, Ортиқхўжаев шу йилнинг январ ойида аномал совуққа тайёргарлик кўрилмагани сабаб президент танқидига учраб, Тошкент шаҳар ҳокимлигидан олинганди.
алоҳида ажралиб туради. Шу билан бирга, «Карагўз ва Ҳаживат» соя театри қаҳрамонлари иштирокидаги анъанавий соя қўғирчоқлари чиқиши болалар ва катталарни бирдек ҳайратда қолдиради.Истанбулнинг муқаддас жойлари бўйлаб руҳий саёҳат Рамазон ойида Истанбулни ўзига хос қиладиган яна бир жиҳат шаҳарнинг кўплаб муқаддас жойлари билан боғлиқ. Бу муқаддас жойларнинг айримларини санаб ўтамиз: Муҳаммад пайғамбарнинг саҳобалари Холид бин Зайд […]
Ташриф Эрдўғаннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда. Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Швейсариянинг Женева шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. Шу вақтга қадар ташриф кун тартиби бўйича халқаро ташкилотлар вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказилди. Хусусан, 2023-йил 14-март куни Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан […]
Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Бунда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.
Ўтказиб юборманг: Март ойида ўзбекистонликлар сайёралар парадини кўришлари мумкин. Бу камёб ҳодиса! 24 март куни Дунё аҳолиси осмонда бир вақтнинг ўзида бир нечта сайёраларни телескопсиз, оддий кўз билан кўриш мумкин: Венера, Марс ва Юпитер кетма-кет жойлашади. Бу жуда кам учрайдиган ва ажойиб самовий ҳодиса. Венера осмонда Ой билан ёнма-ён бўлади. Уран ва Нептун билан эса […]
Қозоғистоннинг “Ак Жол” (“Нурли йўл”) демократик партияси етакчиси Азат Перуашев яна мамлакатнинг расмий номини Қозоқ Республикасига ўзгартириш масаласини кўтармоқда. Бу ҳақда ушбу сиёсий ташкилот матбуот хизмати хабар қилди. Унга кўра, партия штаб аъзолари сайловолди ташвиқоти доирасида Ақтау (мамлакат ғарбида) шаҳрига ташриф буюриб, унинг аҳолиси билан учрашган. Перуашев фуқароларга Мажилисдаги (парламент қуйи палатаси) “Ак Жол” фракцияси […]
15 мартдан бошлаб Хитойдан ташқаридаги мамлакатлардаги аккредитацияланган виза берувчи органлар хорижий фуқароларга барча турдаги визалар беришда давом этади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган, дея хабар беради Синхуа агентлиги. Бундай қарор трансчегаравий саёҳатни янада осонлаштириш мақсадида қабул қилинди, дейилади хабарда. Хитой Халқ Республикаси туризм ва умумий иқтисодиётни жонлантириш мақсадида CОVID-19 пандемияси […]
Подшоҳлик унинг энергия ресурсларига юқори нарх белгиловчи давлатларга нефть етказиб беришни тўхтатмоқчи. Бу ҳақда энергетика вазири шаҳзода Абдул Азиз бин Салмон маълум қилди. Таъкидлаш керакки, АҚШ NOPEC номи остидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, унга кўра Вашингтон ОПЕК+ мамлакатларига қарши монополияга қарши даъволар қўзғатиш ҳуқуқига эга. Америкаликларнинг ташаббуси нефть бозорида талаб ва таклифнинг номутаносиблигига олиб келади, […]
«Ўзгидромет» 16 март куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: ТОШКEНТ ШАҲРИҲаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 18-20° илиқ бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИҲаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади. БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИҲаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Читать дальше...
Шифокор Лазизбек Қўчқоров: ✅Инфекция тушмаслиги учун қон тўхтаганидан кейин совунли аралашма билан намланган докани ярага боғлаш керак. Яра тез битади ва яллиғланиш кузатилмайди. ✅ Шикастланган тана қисмига совунли аралашма суртилса, кўкаришлар бўлмайди. Жараённи бир неча марта такрорлаш керак. ✅ Кесилган, тирналган ва шикастланган тери қисмига совунли аралашма билан ишлов берилса, инфекция тушиши билан боғлиқ муаммонинг […]
«Толибон» ҳаракати Афғонистонда эркак тикувчиларга аёллар учун кийим тикишни тақиқлади. Маълум қилинишича, бу жабрланган тикувчиларнинг кенг норозилигига сабаб бўлган. Маҳаллий манбалар фақат аёлларга хизмат кўрсатадиган тикувчиларнинг аксарияти ушбу тақиқ туфайли ўз дўконларини ёпишганини хабар қилди. Тикувчилар уюшмаси вакиллари чекловлар туфайли иш ўринлари қисқариши ва айрим тикувчилар ҳатто мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганини айтди. Бунда Парвон вилояти […]
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Туркни қабул қилмоқда.Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. Бу юқори мартабали меҳмоннинг Марказий Осиё минтақасига ва умуман Осиёга илк ташрифидир. “Учрашувда асосий эътибор инсон манфаатларини илгари суриш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида конструктив мулоқот ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилмоқда”, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ ўрганиш олиб бормоқда. Кеча кечқурун Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани Марғиб кўчасидаги бир нечта Чинор дарахтлари қасддан ёқиб кетилган. Айтишларича, ушбу ҳудудда қурилиш режалаштирилаётганлиги сабабли дарахтлар йўқ қилинаётган бўлиши мумкин. Тегишли ташкилотлардан зудлик билан ҳолатни ўрганиб расмий муносабат билдиришларини сўраймиз, дея хабар бермоқда Ekolog.uz Telegram-канали