«Пахтакор» Марказий Осиё дербиларида иштирок этади
ЎзПФЛ расмий телеграм-канали берган маълумотларга кўра, Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси Марказий Осиё дербиларида иштирок этади. «Шерлар» 19 июль кун Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоаси билан, 23 июлда эса Тожикистоннинг «Истиқлол»ига қарши ўйинларда иштирок этади.