Ўзбек санъатида катта йўқотиш!
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 77 ёшида вафот этди. Жамоамиз номидан марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз!
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 77 ёшида вафот этди. Жамоамиз номидан марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз!
Қозоғистонда коллеж талабаларини рағбатлантириш мақсадида стипендия миқдори босқичма-босқич – 2023-йил 1-сентябрдан бошлаб 50 фоизга оширилди. 2024-йилда эса 100 фоизга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди. Маълумотларга кўра, жорий ўқув йилида 190 минг ёшлар коллеж талабаси бўлган. Улардан 133 минг нафари давлат таълим буюртмаси бўйича ўқийди. Корхоналар талабига биноан 10 минг талаба таълим олади. Қозоғистон […]
«Мутахассислар Курилдаги Парамушир оролидаги Эбеко вулқони кули 2,5 км баландликка отилганини қайд этди», деб хабар берди Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сахалин вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати.
Туркия етакчиси ўрмон ёнғинлари вақтида Россия 2 та Бе-200 амфибия самолётини юборгани учун ташаккур билдирди. Бугун Сочида Россия ва Туркия президентларининг учрашуви ўтказиляпти.
Дания Қуръон, Инжил ва Тавротни оммавий равишда ёқишни тақиқлайди. Бу ҳақда ушбу мамлакат адлия вазири Питер Хуммелгорднинг сўзларига таяниб TASS ахборот агентлиги хабар берган. Хуммелгорднинг маълум қилишича, муқаддас китобларнинг ёқиб юборилиши Дания фуқаролари учун ҳам уйда, ҳам хорижда хавфсизликка таҳдидларни кучайтирган. Қайд этилишича, ҳозирда Дания ҳукумати тегишли қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Агар қонун қабул қилинса, қоидабузарлар икки […]
Шу йилнинг ёзида Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клубига ўтган бразилиялик ҳужумчи Неймар футбол тарихидаги ўрни ҳақида гапирди. “Аллоҳ таоло мени футбол иқтидори билан тақдирлади. Менинг исмим аллақачон ушбу спорт тури тарихига кирган. Мени майдонда ўзгаришлар қила оладиган самимий футболчи сифатида эслаб қолишни жуда истардим. Мен учун бу жуда қимматли”, – деди бразилиялик юлдуз. 31 ёшли бразилиялик футболчи […]
“Барби” фильми нафақат Warner Bros. тарихидаги, балки 2023 йилдаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди. Картина бутун дунёда жами 1 миллиард 360 миллион доллар маблағ тўплади. Бу эса унга “Супер Марио” мультфильмидан ўзиб кетиш учун етарли бўлди. Анимация бу йил давомида 1 миллиард 359 миллион доллар ишлаб топган эди. Катта эҳтимол билан “Барби” йилнинг энг […]
Сентябрь ойидан Германия компаниялари экспериментда иштирок этиш учун ариза топширишлари мумкин: улардан 50 дан ортиғи тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш бўйича маслаҳат олиш учун танлаб олинади. Улар 2024 йилнинг февраль ойидан бошлаб олти ой давомида унга ўтадилар. Ходимларнинг маоши ўзгаришсиз қолади. Тажрибада турли компаниялар иштирок этади, деб хабар бермоқда DW. Бу Германиядаги энг катта синов […]
Бугун, 4 сентябрь куни Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида фаоллар залида ўтказилаётган тадбир вақтида бинонинг бетон плитаси талабалар устида қулаб тушган. Ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. “Самарқанд Давлат университетининг Каттақўрғон филиали биносидаги (собиқ лицей биноси) фаоллар зали шифтидаги бетон плита номаълум сабабларга кўра жойидан силжиб пастга тушган. Воқеа содир бўлган яъни, […]
Мексика ғарбидаги Синалоа штатида туғилиши кутилаётган боланинг жинсини эълон қилиш маросими чоғида кичик самолёт ҳалокатга учради.Бу ҳақда Excelsior газетаси хабар берди. Қайд этилишича, ташкилотчилар режасига кўра, самолёт меҳмонлар устидан пушти ёки кўк тутун чиқариб учиб ўтиши керак эди. Парвоз пайтида у пушти тутун чиқарди ва баландликни йўқота бошлади. Учувчи самолётни ўз йўлидаги дарахтлардан узоқлаштиришга ҳаракат қилган, бироқ […]
Президент қарори билан «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат унитар корхонаси «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга ўзгартирилади ва унинг устав капиталидаги давлат акциялари пакети Марказий банкка ўтказилади. Шунингдек, 2025 йил 1 январдан давлат ва корпоратив қимматли қоғозларнинг ягона ҳисоби «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖда юритилади. 2028 йил 31 декабргача «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси АЖ, «Ўзбекистон республика валюта биржаси» […]
Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат кечалари 10-13°, кундузи 26-29° бўлади. Кейин эса ҳарорат кечалари 15-18° гача, кундузи 29-32° гача кўтарилади. 8 сентябрда булутлилик кучайиши кутилмоқда, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Жорий йилнинг 30 август куни Хитойдан янги қурилган темир йўл орқали Ўзбекистонга 261 та автомобиль ортилган поезд йўлга чиқди. Бу ҳақда «Жэнмин жибао» газетаси ёзмоқда. Маълумотларга кўра, автомобиль ортилган поезд Хитойнинг Лючжоу автомобиль логистика базасидан Тошкентга келади. Бу Хитой-Марказий Осиё темир йўлида юк ташиш учун янги темир йўл йўналишининг очилишига бағишланди. Лючжоу автомобиль қисмларини ишлаб чиқариш […]
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Иордания билан чегарада девор қуришга ваъда берди. «Биз Миср билан жанубий чегарада тўсиқлар қурдик ва Исроилга ноқонуний муҳожирларнинг кириб келишини тўхтатдик. Энди шарқий чегарада – Иордания билан тўсиқлар яратамиз», – деди Нетаняху.
Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида сўнгги 24 соат ичида кучли ёмғир пайтида чақмоқ уриши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 3 киши жиддий жароҳат олди. Қайд этилишича, Хурда шаҳрида тўрт киши, Болангирда икки киши, Ангул, Будҳа, Жагацингхпур ва Дханканалда бир киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, Хурда шаҳрида яшин уриши оқибатида уч киши жароҳатланган. Ҳиндистон метеорология департаменти штатнинг […]
Венгрияда бўлиб ўтган 35-Халқаро информатика олимпиадасида Дилёрбек Валижонов ва Дилшодбек Хўжаев бронза медалларини қўлга киритди. Бу Ўзбекистон учун ушбу фан бўйича олимпиададаги илк медаллар бўлди. Шу билан биргаликда мазкур тадбирда Ўзбекистон делегацияси 2026 йилда юртимизда ушбу нуфузли олимпиадани ўтказиш учун аризани тақдимот қилди ва Комиссия аъзолари IOI 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказишни маъқуллаганини эълон қилди. Бу […]
«Реал Мадрид» трансфер сиёсатини ўзгартириши мумкин, дея хабар бермоқда Marca нашри. Манбага кўра, испан гранди франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе ва норвегиялик форвард Эрлинг Холандни сотиб олишдан бош тортмоқчи. Мадридликлар жамоа келажагини шу футболчилардан бири атрофида қурмоқчи эмас. Энди бу ҳужумчилар трансфер бозорида «қаймоқранглилар» учун устувор аҳамиятга эга эмас. Ўтган ёзда «Реал» Мбаппени қўлга киритишга уриниб […]
Қуёшни ўрганиш бўйича биринчи Ҳиндистон миссияси бошланди. Бенгал кўрфазидаги Миллий космодромдан Лагранж L1 нуқтасигача автоматик станция муваффақиятли учирилди, деб хабар бермоқда Euronews агентлиги. Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти автоматик қуёш станциясини Ер орбитасига муваффақиятли олиб чиқди. Учириш Бенгал кўрфазидаги Шрихарикота оролидаги космодромдан амалга оширилди. Станция бироз Ер атрофида айланади, сўнгра Лагранж L1 нуқтасига тўрт ойлик […]
Булар: №3. Ўрқўрғон қўрғони – Наврўз бозори №127. Авиасозлар АШБ – Фарҳод бозори №144. Дўстлик 2 мавзеси – Қурувчилар мавзеси №157. Юнусобод 19-даҳаси – Пахтакор метроси №159. Ҳайдаробод МФЙ – Наврўз №161. Эркин маҳалласи – Олмазор метроси №175. Маданият мавзеси – Юнусобод деҳқон бозори. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга кўра, бугундан пойтахтда автобус йўналишлари сони 167 тага […]
Тошкент вилоятида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида 4 сентябрь куни қатор манзилларда мобиль радарлар фаолият юритади. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда. Мобиль радар ўрнатилган манзиллар: Юқоричирчиқ тумани «Тоштўғизоқ» аҳоли яшаш жойи; (70 км/соат) Юқоричирчиқ тумани «Истиқлол» аҳоли яшаш жойи; (70 км/соат) Юқоричирчиқ тумани «Сергели» аҳоли яшаш жойи; (70 км/соат) […]
CZN Burak номи билан машҳур бўлган турк ошпази Бурак Ўздемир кеча, 2-сентябрь куни Тошкентга келди ва собиқ пойтахт ҳокими билан Беш Қозон ош марказида 1 тонна ош пиширди. Бу ҳақда Буракнинг ўзи Инстаграм саҳифасида маълум қилди. “Якшанба муборак, қардош Ўзбекистонда маҳаллий палов тайёрлаб тарқатдик. Тошкентнинг собиқ ҳокими жаноб Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Азиз акамга раҳмат. Қанча […]
Озарбайжонда 5 магнитудали зилзила қайд этилди, деб хабар бермоқда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази. Қайд этилишича, кучли силкинишлар эпицентри 23,1 минг аҳоли истиқомат қиладиган Аджикабул шаҳридан 29 километр узоқликда жойлашган. Зилзила манбаи 18 километр чуқурликда жойлашган. Маълум қилинишича, ер силкинишларини республиканинг бошқа вилоятлари аҳолиси ҳам ҳис қилган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Россия Жанубий Кавказ минтақасидаги ҳаракатлари ёки ҳаракатcизлиги туфайли ундан узоқлашмоқда — Арманистон бош вазири Никол Пашинян «Биз Россиянинг у томонидан қилинган ёки қилинмаган ҳаракатлари билан минтақадан узоқлашаётганини кўряпмиз. Қандай сабабларга кўра бу содир бўлаётганини билмаймиз. Албатта, бу масалада таҳминлар ҳам бор, лекин аниқ бир нарса дейиш қийин. Бир кун уйғониб, Россия бу ерда йўқлигини кўришимиз […]
Бизнинг танамиздаги энг асосий орган – бу жигар. Лавлаги уни табиий равишда тозалашга ёрдам беради. Сельдерей қонни тозалайди, бўғимларда сийдик кислотаси чўкишининг олдини олади. Майдаланган сабзи ва сабзи шарбати организмдан зарарли моддаларни олиб ташлаш ва метаболизмни нормаллаштиришга ёрдам беради. Манба: @SoglomHayot
Таркибидаги бой хусусиятлари туфайли у токсин ва заҳарланишларга қарши туриш вазифасини бажаради. Назарий жиҳатдан, фаоллаштирилган кўмир вазн йўқотишга ёрдам беради, чунки у овқат ҳазм қилиш тизимидаги ёғларни организмдан чиқариб юборишга ёрдам беради. Овқатланишдан олдин ёки овқат пайтида қабул қилинган фаол кўмир ошқозон-ичак трактидан ортиқча ёғларни олиб ташлашга ёрдам бериши исботланган. Фаоллаштирилган кўмир нафақат тана вазнини […]