Намибия Президенти вафот этди
Намибия президенти Хаге Гейнгоб 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда давлат раҳбари девони хабар бермоқда. Қайд этилишича, Гейнгоб Виндхукдаги шифохонада вафот этган. “Биз бугун, 4 феврал, якшанба куни Намибия Республикаси Президенти, азиз Хаге Гейнгоб вафот этганини катта қайғу ва афсус билан эълон қиламиз”, — дейилади баёнотда.