Перуда 5,4 магнитудали зилзила юз берди
Перу геофизика институти (PGI) маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Жанубий Америка мамлакатининг шимолидаги Уараль шаҳрида бўлган. Ер силкинишлари 57 километр чуқурликда қайд этилган. Перу ҳукумати маълум қилишича, зилзила натижасида қурбонлар ва вайроналар йўқ. Перу ҳудуди деярли бутунлай олов ҳалқаси билан қопланган – Тинч океанининг периметри бўйлаб, энг фаол вулқонлар жойлашган ва кўплаб зилзилалар содир бўлган ҳудуд. […]