Наманганда ҳам дарслар 23 январгача қолдирилди
Наманган вилоятида боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди (бунгача 18 январгача эди).
Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.