Доллар, евро ва рубль курси бирдан пасайди
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 январь амалда бўладиган қийматини белгилади.
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 январь амалда бўладиган қийматини белгилади.
Ҳукумат қарорининг янги таҳририга кўра, иммигрантлар учун рухсат этилган қолиш муддатлари: ▪️визасиз хорижликлар мамлакатда қонуний равишда 30 кун, жами 180 кунлик бир календар даврида 90 кунгача бўлишлари мумкин; ▪️ЕОИИга аъзо давлатлар фуқаролари 180 кунлик бир календар даврида Қозоғистонда 90 кун бўлишлари мумкин. Янги чекловлар Қозоғистонга виза билан келган хорижликларга ва вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олганларга […]
Le Parisien’нинг ёзишича, ПСЖ ўйинчиларининг сўнгги ўйинлардаги футболкалари аукционга қўйилди. ▪️Мессининг футболкаси – 43 623 еврога; ▪️Мбаппенинг иккита футболкаси – 29 100 еврога ▪️Неймарнинг футболкаси – 7 894 еврога сотилди.
Ҳарбий дала ошхонаси фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда. Иситиш пунктлари манзиллари: ▪️Мирзо Улуғбек тумани — Алишеробод ва Олимлар маҳалласи; ▪️Миробод тумани — Биродарлик ва Парвона маҳаллалари; ▪️Яккасарой тумани — Бобур ва Бошлиқ маҳаллалари; ▪️Олмазор тумани — Қуёш ва Шодиёна маҳаллалари; ▪️Янгиҳаёт тумани —Навқирон маҳалласи; ▪️Учтепа тумани — Кўҳна чўпонота ва Ватан маҳаллалари; ▪️Чилонзор […]
Кўза кундамас, кунида синади, деган гап бекорга айтилмаган. Бир йилдан буён кучли таъсир қилувчи дориларга муккасидан кетган Тоҳир Мирзаҳакимов (исм-фамилиялар ўзгартирилди) ниҳоят қўлга тушди. Махсус тадбир доирасида унинг жиноятига чек қўйилмаганида, у сотиб фойда орттириш мақсадида муомала киритмоқчи бўлган икки турдаги 714 дона дори воситалари қўлма-қўл бўлиб, ўнлаб ёшларни ўз домига тортиши аниқ-равшан эди. Шундай […]
Наманган вилоятида боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди (бунгача 18 январгача эди). Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрининг 8-кичик туманида жойлашган «Ҳумо» маҳалласи аҳолиси 16 январь куни электр энергияси таъминоти узилганига анча бўлгани боис автомобиль йўлини ёпиб қўйди. Ҳолат тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Бу ҳақда bugun.uz хабар бермоқда. Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, шу куни кечга бориб маҳаллага шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов бошчилигидаги бригада етиб борган. Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати […]
Алматида 16 январдан мактаб ўқувчилари ва коллеж талабалари таълим олишнинг анъанавий тартибига қайтади, деб хабар бермоқда «Казинформ» агентлиги. «Казгидромет» маълумотига кўра, 16 январда Алматида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -17-19, кундузи -7-9 даража совуқ бўлади». Алматида 12-13 январда об-ҳаво ноқулай келгани боис барча мактаб ўқувчилари коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари масофадан туриб таълим олиш […]
Агар сиз ҳар доим ширинлик истеъмол қилишни яхши кўрсангиз – сизда қон қуюқлиги ва теридаги чарчоқ ҳолати кузатилади. Қон тозалаш ва иммунитетни кўтаришда куркума (зарчова) ёрдам беради. ▫️ 1/2 чой қошиқ куркума; ▫️ 1 стакан илиқ сув. Сувга куркумани солинг ва 20 дақиқа тиндиринг. Ушбу ичимликни таомланишдан 30 дақиқа олдин 3/1 стакандан кунига 3 марта […]
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсум якунланиши билан Римни тарк этиши мумкин, деб хабар тарқатмоқда бир неча оммавий ахборот воситалари. Sky Sport нашрининг таъкидлашича, португалиялик мутахассис клуб раҳбариятининг трансфер сиёсатидан кескин норози бўлмоқда. Спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий кўрсатган ўйинчиларни қўлга кирита олгани йўқ. Моуриньонинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Унинг қўл остида “бўрилар” […]
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси ДУК томонидан “Осмондаги қиз” мураккаб постановкали бадиий фильм тасвирга олиниши кутилмоқда. Ушбу фильмда пойтахтимиздаги «Tashkent city» мажмуасининг қурилиши ва унда иштирок этаётган минорали кран оператори Наргизанинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Пойтахтликлар ва пойтахт меҳмонларининг кўпчилиги «Tashkent City»нинг катта таассурот уйғотадиган бу қурилишига қараб, бунчалик улкан лойиҳани амалга ошириш нақадар […]
Бунга “Коинот гўзали” танловидаги можаро сабаб бўлди, деб ёзмоқда Sputnik Kyrgyzstan. Эслатиб ўтамиз, “Коинот гўзали” ташкилотчилари бир неча бор Қирғизистонни Қозоғистон билан адаштириб юборишди. Шу боис собиқ бош вазир Феликс Кулов Қирғизистонни “Қирғиз Республикаси” деб номлашни таклиф қилди. “Мен тушунаман, албатта, танқидчилар бўлади, улар ҳозир номни ўзгартириш вақти эмас деб бонг урадилар. Қўшиламан, ҳозир бунинг […]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари билан ЗООМ видеоконференцалоқа орқали бўлиб ўтган йиғилиш кун тартибига ҳудудларда мактабларнинг III чоракни бошлашга тайёргарлиги масаласи қўйилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Жумладан вазир маҳаллий ҳокимликлар жойлардаги умумтаълим муассасаларининг тайёргарлик ҳолатини яна бир бор қайта таҳлил […]
Росси президенти Владимир Путин Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдоған Туркия-Сурия муносабатларини нормаллаштириш масалаларини муҳокама қилди. Лидерлар Россия, Туркия ва Эроннинг Сурияни тартибга солишга кўмаклашиш бўйича Остона жараёни доирасидаги фаолияти муҳимлигини таъкидладилар, дея хабар беради Кремль матбуот хизмати. Аввалроқ, Москвадаги уч томонлама музокаралар якунларига кўра, Анқара ўз ҳарбий контингентини Суриядан олиб чиқишга рози бўлган ва ўз […]
Афғонистоннинг Ҳирот, Бағлон ва Ғазни вилоятларида аномал совуқ туфайли 24 нафар гиёҳванд ва бир нафар чўпон вафот этди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди. Бағлондаги манбалар Пули Хумри шаҳри яқинида беш нафар гиёҳванднинг жасади топилганини хабар қилган. Улардан уч нафари «Толибон» муниципалитети томонидан дафн этилган, яна икки нафарининг жасади Бағлон вилоятидаги ўликхонада сақланмоқда. Ҳирот […]
Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари – мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш 23 январдан бошланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар томонидан таълим объектларидаги ҳарорат белгиланган меъёрда бўлиши назоратга олиниши айтилади хабарда.
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража совуқ, баъзи жойларда 1-2 даража илиқгача бўлади. Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 даража совуқ, 1 даража илиқ атрофида […]