Лукашенко Трампнинг президент бўлиши тарафдори
Беларусь давлати раҳбари АҚШдаги сайловлар ҳақида гапирар экан, президентликка навбатдаги номзод ким бўлиши ва сайлов пойгасида ғалаба қозониши масаласи унчалик муҳим эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Унинг таъкидлашича, АҚШда тегишли қарорларни президент эмас, бошқалар қабул қилади.
«Америкада машина ишлайди, бирорта ҳам президент бу машинага қарши чиқмайди. Байден улар нима дейишса, шуни қилади», — дейди Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, Трамп қатъийроқ ва вазиятни назорат қилаётганларга қарама-қарши қарорлар қабул қилиши мумкин.
«Агар Трамп ғалаба қозонса урушни тугатиш бўйича берган ваъдаларини қисман бўлсада бажариши мумкин. Биз унинг ҳокимиятга келиши ва бугунги кунда Россияга қарши курашаётган НАТО машинасини тўхтатишига умид қиламиз», — дейди Беларусь раҳбари.