Япониянинг Ишикава префектураси ҳудудида беш метргача бўлган цунами хавфи эълон қилинди
Япония табиий офат хавфи ҳақидаги маълумотларни янгилади – Ишикава префектураси ҳудудида баландлиги беш метргача бўлган цунами кутилмоқда.
Мамлакат метеорология агентлиги маълумотларига кўра, Ишикава ва Ниигата префектуралари ҳудудида 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.