Мы в Telegram
Добавить новость
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer


Январь
2024
16
18
19
22
24
26
27
29
31

Новости за 01.01.2024

Hordiq.uz 

«Ўзбек маданияти элчиси» мақомини бериш тизими жорий этилади

Миллий маданиятни хорижда фаол тарғиб этувчи чет эл фуқаролари, жумладан ватандошлар фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбек маданияти элчиси» мақомини бериш тизими жорий этилади. Ўзбекистон президенти «Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, миллий маданиятни хорижда фаол тарғиб этувчи чет эл фуқаролари, жумладан ватандошлар фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбек […]

Hordiq.uz 

Месси: «Бундан ортиқ нарса сўрамайман»

Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси орзуси ҳақида гапирди. «Орзум терма жамоа билан жаҳон чемпиони бўлиш эди ва якунда ушбу совринни қўлга киритиш бахтига муяссар бўлдим. Мен бундан ортиқ нарса сўрамайман», – деди 36 ёшли аргентиналик суперюлдуз.

Hordiq.uz 

Японияда кучли ер қимирлаши содир бўлди

Япониянинг ғарбий қирғоғида 5,6 ва 7,4 магнитудали зилзилалар бир неча дақиқа ичида содир бўлди. Кучли силкинишлар Осака ва Киотода ҳам сезилди. Ер қимирлашидан бир неча дақиқа ўтиб баландлиги 5 метргача бўлган цунами Япониянинг ғарбий соҳилларига етиб борди. Ҳудудда барча ФВВ ва жамоатчилик ўзини ўзи бошқариш органлари шай ҳолатга келтирилган. Эҳтиёт чораси сифатида соҳилга яқин жойлашган […]

Hordiq.uz 

2 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» 2 январ, сешанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0…+2 даража, кундузи +9…+11 даража бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси […]

Hordiq.uz 

1 январдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгарди?

1 январдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар жорий этилади. Жумладан: пенсионерга ҳисобланган, аммо ўз вақтидан олинмаган пенсияни тўлаш муддати узайтирилади; маъмурий судларда давлат божи ишни кўриб чиқиш натижасига кўра айбдор тарафдан ундирилади; бир неча шаҳарларда йўловчиларни ташиш брутто-шартнома асосида ташкил этилади; гаров билан таъминланган талабларни қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилади; педагогик касбга биринчи марта ишга […]

Hordiq.uz 

Ҳиндистон коинотга сунъий йўлдош учирди, мақсад…

Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) PSLV-C58 ракета ташувчи ёрдамида XPoSat сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли олиб чиқди. XPoSat сунъий йўлдошининг вазифаси қора туйнукларни ўрганиш бўлади. Ракета Бенгал кўрфазидаги Сриҳарикота оролидаги Сатиш Дҳаван космик маркази жойлашган космодромдан учирилди. Қайд этилишича, XPoSat ISRO нинг биринчи ихтисослашган илмий аппарати бўлиб, самовий жисмларнинг рентгенологик тадқиқотларини космик ўлчовлар соҳасидаги тадқиқотлар учун мўлжалланган. […]

Hordiq.uz 

Япония баландлиги уч метргача етадиган цунами ҳақида огоҳлантирмоқда

Япония метеорология агентлиги мамлакатнинг бутун ғарбий қирғоқлари бўйлаб баландлиги 3 м гача бўлган цунами хавфини эълон қилди. “Нигато префектураси Садо оролида цунами ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Тахминий максимал баландлик 3 м ни ташкил қилади”, — дейилади агентлик хабарида. Шунингдек, мамлакат ғарбида 5, 6 ва 7 магнитудали зилзилалар бир-биридан бир неча дақиқа ичида содир бўлгани хабар […]

Hordiq.uz 

Япониянинг Ишикава префектураси ҳудудида беш метргача бўлган цунами хавфи эълон қилинди

Япония табиий офат хавфи ҳақидаги маълумотларни янгилади – Ишикава префектураси ҳудудида баландлиги беш метргача бўлган цунами кутилмоқда. Мамлакат метеорология агентлиги маълумотларига кўра, Ишикава ва Ниигата префектуралари ҳудудида 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Hordiq.uz 

Юртимизда 1 январь куни қанча чақалоқ дунёга келди?

2024 йил 1 январь соат 17.00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1043 нафар чақалоқ дунёга келди. Уларнинг: 540 нафари ўғил, 503 нафари қиз. Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (160 нафар) қайд этилди. Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни: Самарқанд вилояти (127 нафар), Қашқадарё вилояти (115 нафар), Наманган вилояти (105 нафар), Андижон вилояти (97 нафар) банд этди. Энг […]

Hordiq.uz 

Ўзбекистон спорти 2023 йилда нималарга эришди?

Якунига етаётган 2023 йил спортимиз учун ҳар қачонгидан ҳам омадли ва сермаҳсул йил бўлди деб айта оламиз. Боиси спортчиларимиз жаҳон ареналарида кўплаб юқори натижаларга эришди. Юртимиз бир қатор нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилди. Ушбу саҳифамизда юртимизда бўлиб ўтган Осиё ва жаҳон чемпионатлари ва уларда қайд этилган ғалабалар ҳақида тўхталмоқчимиз!   ФУТБОЛ: 1-18 март кунлари мамлакатимиз футбол […]

Hordiq.uz 

Энг талабгир маҳсулотларнинг озуқавий қийматлари

–  Қовурилган тухум ➖ 0 ккал –  Қайнатилган тухум ➖ 72 ккал –  Майонез ➖ 1 ошқошиғи 120 ккал –  Сметана ➖ 1 ошқошиғи 30 ккал –  Газли ичимликлар ➖ 190 ккал –  Лимонли сув ➖ 0 ккал –  Қуритилган мевалар ➖ 235 ккал –  Ширинликлар ➖ 569 ккал –  Қовурилган картошка ➖ 535 ккал […]

Hordiq.uz 

«Ўзгидромет» 2 январ, сешанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

– Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0…+2 даража, кундузи +9…+11 даража бўлади.   – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -0…-5 даража, кундузи +2…+7 даража бўлади.   […]

Hordiq.uz 

«Телеграм»да “зарарли” вирус иловалар тарқатиб келган «хакер» йигитчанинг қилмишларига чек қўйилди

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва техник тадбирлари давомида, Фарғона вилояти, Риштон туманида яшовчи 16 ёшли Н.И. исмли шахс содир этганлиги аниқланди.   Терговга қадар текширув давомида, «Телеграм» мессенжерида «????????????????????» номли профили орқали «Darkweb» номли канал очиб, ушбу каналга зарарли иловаларни жойлаштириб, тарқатганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди.   Ҳолат […]

Hordiq.uz 

Бугундан ”эски” ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади

2023 йил 31 декабрь куни Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномалари ва 2015 йилдан кейин берилган «техпаспорт»ларни алмаштириш якунланди.   Гувоҳномани янгилашга улгурмаган ҳайдовчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, яъни 340 минг сўм жаримага тортилади.

Hordiq.uz 

Японияда 7,4 магнитудали зилзила рўй берди

Япония ғарбида 5,6 ва 7 магнитудали зилзилалар бир неча дақиқада содир бўлди, оқибатда цунами хавфи эълон қилинди. Кучли силкинишлар Осака ва Киотода ҳам сезилган.   7,4 магнитудали охирги кучли зилзила Анамизу шаҳридан 36 км шимоли-шарқда, маҳаллий вақт билан соат 16:10 да (Тошкент вақти билан 12:10) содир бўлган. Зилзила 40 км саёз чуқурликда бўлиб, ҳудудда кенг […]

Hordiq.uz 

Ким Чен Ин можаро юзага келган тақдирда АҚШ ва Жанубий Кореяни йўқ қилишни буюрди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳарбийларга АҚШ ва Жанубий Корея қарама-қаршилик йўлини танлаб, можаро келтириб чиқаришга тайёр туришни буюрди.   Бу ҳақда “Корея Овози” хабар бермоқда.   Унинг сўзларига кўра, КХДР армияси асосий душманни тушуниши ва душманнинг ҳар қандай провокациясини “шафқатсизларча тор-мор этиши” керак.   Шу билан бирга, Ким Чен Ин КХДР билан ҳарбий […]

Hordiq.uz 

Тишларни қора тошлардан ва сарғайишлардан тозаланг

– Рецепти ва қўлланилиши: 40 гр ёнғоқ қобиғи; 1 ст. сув. Қобиқни сувда 20 дақиқа қайнатиб олинг. Аралашмани совутгандан кейин тортинг. Тиш чўткасини ёнғоқли булонда 10 дақиқа давомида намланг. Кейин у билан тишларингизни яхшилаб ювинг. Ушбу процедура кунига 3 марта такрорланиши мумкин.   – 2 ҳафта ўтгач, натижа сизни хурсанд қилади! Аралашма кучли антибактериал восита […]

Hordiq.uz 

Янги йилнинг илк дақиқаларида Сурхондарёда уч эгизак дунёга келди

Сурхондарё вилояти 1-сонли перинатал марказида янги йил бошланишининг илк дақиқаларида уч эгизак туғилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.   Маълум қилинишича, уч эгизаклар ва уларнинг онасига вилоят ҳокимининг совғалари ҳамда байрам табриклари етказилди.   Ҳозирда она ва болаларнинг соғлиги нормал ҳолатда бўлиб, улар шифокорларнинг доимий назоратида.

Hordiq.uz 

Тошкентнинг 2024 йилги маҳаллий бюджети тасдиқланди

Пойтахт даромадлари 8,077 трлн сўм миқдорида белгиланганди. Шаҳар бюджетидан: иссиқлик таъминоти корхонасига компенсация учун – 2 трлн сўм; жамоат транспортининг брутто шартномаси асосида кўрсатилган хизматлари учун –1 трлн сўм; кўп қаватли уйлар лифтларини таъмирлаш ва янгилашга – 143 млрд сўм ажратилади.

Hordiq.uz 

Янги йилни нишонлаш учун дунёдаги энг қиммат шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Асос сифатида 2023 йил 30 декабрдан 2024 йил 2 январгача 3 кечалик қолиш учун шаҳар марказидаги камида 3 юлдузли меҳмонхонадаги энг арзон икки кишилик хонанинг нархи белгиланди. Топ 10 таликка қуйидаги шаҳарлар кирди: ????Ню-Орлеан, АҚШ – 1190 доллар ????Маями-Бич, АҚШ – 1184 евро ????Нью-Йорк, АҚШ – 1164 доллар ????Рио-де-Жанейро, Бразилия – 1089 доллар ????Сидней, […]

Hordiq.uz 

Германияда «Бавария-Ўзбекистон» ҳамкорлик жамияти ташкил этилди

Германиянинг Байройт шаҳрида «Бавария-Ўзбекистон ҳамкорлик жамияти» (BUK) ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.   Жамиятнинг асосий мақсади Бавария ва Ўзбекистон минтақалари, турли соҳалардаги ташкилотлари ва компаниялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, кенгайтириш ва чуқурлаштиришдан иборат. Ташкилот бошқарув кенгашини сайлаш учун бўлиб ўтган йиғилишда жамият президенти этиб байройтлик социология доктори Маркус Фидлер, вице-президенти лавозимига тадбиркор Карлхайнц […]

Hordiq.uz 

2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги   Азиз ватандошлар!   Жонажон диёримизга янги – 2024 йил кириб келмоқда.   Мана шу шукуҳли дамларда дуогўй отахон ва онахонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, барча соҳа ва тармоқлар вакилларини, азму шижоатли ёшларимизни, чет эллардаги қадрли ватандошларимизни – кўпмиллатли бутун халқимизни ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклайман. […]


Марковская ушла с поста пресс-секретаря министра обороны России

В Госдуме допустили повышение возраста продажи сигарет в России

Держать порох сухим

Суд отправил под домашний арест напавшего с ножом на москвичку приезжего



Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Студенты из Мурманской области станут киберзащитниками на всероссийских соревнованиях

Держать порох сухим

Марковская ушла с поста пресс-секретаря министра обороны России

Суд отправил под домашний арест напавшего с ножом на москвичку приезжего

Музыкальные новости

Маркетологи рассказали, что влияет на популярность компании в 2ГИС

В столице Туркменистана - Ашхабаде открыли памятник легендарному армянскому поэту и композитору Саят-Нове

Олимпийский чемпион Роман Костомаров поздравил победителей номинации «Экскурсия без границ» программы «Лига Экскурсоводов»

Лукашенко лоббирует интересы Алиева по изоляции Армении

Новости России

Файзуллаев объяснил, почему потерял место в стартовом составе ЦСКА весной

Держать порох сухим

Есть ли риск? Чем грозит появление дженерика препарата для диабетиков

В RuStore стало больше 10 000 разработчиков

Экология в России и мире

Пациенты больницы принял участие в фестивале

Азербайджанцев оправдали за убийство спортсмена Евгения Кушнира в Самарской области. Делом заинтересовался глава Следкома РФ А. Бастрыкин

В Астрахани прошли мероприятия, посвящённые Дню Победы

Сотрудники отеля Yalta Intourist поздравили ветеранов с Днём Великой Победы

Спорт в России и мире

Фалей уступила в квалификации открытого чемпионата Франции по теннису

Российский теннисист Медведев опустится на строчку в рейтинге ATP

Теннисист Медведев потеряет место в рейтинге ATP

Рыбакина узнала свое место в новом мировом рейтинге

Moscow.media

Чесменская церковь.Санкт-Петербург

"Возрождение интереса к народному искусству и ремеслам в современном мире"

Защита обжаловала арест экс-командующего 58-й армией Ивана Попова по делу о крупном мошенничестве

Астана остается без российских денег. Россия закручивает Казахстану сразу несколько гаек.







Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *