Тан олинмаган Қорабоғ Республикаси расман ўз фаолиятини тўхтатди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бирорта давлат томонидан тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси (Арцах)нинг мавжудлиги 1 январ, душанба куни расман тугади. Илгари ТҚРнинг барча давлат муассасалари ва ташкилотлари унинг сўнгги «раҳбари» Самвел Шаҳраманяннинг 2023 йил 28 сентябрдаги фармони билан тугатилган эди.
Шаҳраманяннинг ўзи, шунингдек, «ҳукумат» аъзолари ва тан олинмаган республиканинг бошқа расмийлари Озарбойжон ҳарбий ҳаракатлар натижасида бу ҳудудни ўз назоратига қайтарганидан кейин Тоғли Қорабоғдан этник арманларнинг оммавий кўчиб кетиши пайтида аҳолининг катта қисми билан бирга у ерни тарк этиб, Арманистонга кетди.