Маҳмуд Муродов УФСъдаги навбатдаги жангини енгилмас спортчига қарши ўтказади
Ўзбекистонлик спортчи 4 февраль куни УФС Фигҳт Нигҳт турнири доирасида Лас Вегасда Алиасхаб Ҳизриевга қарши октагонга кўтарилади.
Ҳизриев ММАъдаги фаолиятида 14 та жангнинг барчасида ғалаба қозонди. 5 та жангда нокаут билан, 5 та жангда эса сабмишен орқали рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. 4 та жангида очколар эвазига ғалаба қозонган.
Ҳизриев УФСъда 2022 йилнинг мартида дебют қилиб, ўшанда Денис Тиулиулинни сабмишен билан мағлуб этганди. Муродовга қарши жанг унинг учун УФСъдаги иккинчиси бўлади.