Эроннинг Кирмон шаҳрида генерал Қосим Сулаймоний дафн этилган қабристон яқинида портлаш содир бўлди
Бугун Эроннинг юқори мартабали қўмондони Қосим Сулаймонийни хотирлаш маросимида портлаш юз берди. Генерал Сулаймоний 2020 йилнинг 3 январида АҚШнинг махсус операцияси натижасида ўлдирилганди.
ОАВ хабарига кўра, юз берган портлаш қурбонлари сони 50 кишига етди. Маҳаллий ҳукумат воқеани теракт деб атади.