Тўйиб ухламаслик айниқса аёллар учун хавфли
Тажриба давомида мунтазам равишда тўйиб ухламаган ва шу билан боғлиқ муаммоларга эга бўлган аёллар бошқаларга қараганда юрак-қон томир касалликларига кўпроқ чалингани аниқланди.
Бундан ташқари, бундай аёлларда иккинчи тур диабети ҳам кўпроқ аниқланган. Бу борада эркаклар организми чидамлироқ бўлиб, уйқу этишмовчилигида бундай муаммоларни ҳис қилмас экан.