Наманганда 80 млн. Россия рублини Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди
ДХХ ўтказган тезкор тадбирда катта миқдордаги хорижий валюталарни ноқонуний равишда Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Хусусан, Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Ола-буқа тумани билан чегарадош бўлган Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси томон ҳаракатланаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салонида 3 дона полиэтилен […]