Тошкентдан Истанбулга учган самолёт бортида фуқаро вафот этди
Аввалроқ, «Тошкент — Истанбул» рейсидаги самолёт фавқулодда Анқарага қўнгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўрганилган маълумотларга кўра, 1946 йилда таваллуд топган Ўзбекистон фуқароси X.T. давом этиб келаётган сурункали касалликка шифо топиш илинжида Туркиянинг Истанбул шаҳрига келаётганлиги, бироқ авиапарвоз чоғида бемор соғлиғи ёмонлашганлиги ва юрак хуружи бошдан кечирганлиги ўрганилди. Экипаж ҳамда йўловчилар ҳамроҳлигида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда юрак пульсининг тўхташи кузатилгач, тиббий кўникмага эга бўлган кишилар томонидан юрак массажи қилинган. Бироқ муолажа саъй-ҳаракатларга қарамасдан фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишолмаган.
«Ўзбекистоннинг Туркиядаги Элчихонаси томонидан ватандошимизга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганлигини ҳамда марҳум жасадининг 12 январда Ўзбекистонга жўнатилиши таъминланганлигини маълум қиламиз», – дейилади хабарда.