Ёстиқсиз ухлаш фойдалими ёки зарарли?
– Биласизми, ёстиқсиз ухлаш елка оғриқларини бартараф этади, умуртқани мустаҳкамлайди.
– Ўта юмшоқ ёстиқдан фойдаланиш бўйин мушакларини зўриқтириши ва ҳатто, бошга қон етиб боришига тўсқинлик қилиши мумкин.
– Ёстиқсиз ухлаш уйқу сифатига салбий таъсир қилади ва тўлиқ уйқуга тўсқинлик қилади, бунинг натижасида сиз эрталаб чарчаганингизни ҳис қиласиз ва кун давомида унумли ишлай олмайсиз.
– Ёстиқ йўқлиги туфайли биз инстинктив равишда қўлимизни бошимиз остига қўямиз, бу эса тўғри қон айланишини бузади ва келажакда умуртқа поғонаси эгрилигига олиб келиши мумкин.
– Аммо шифокорлар бир ёшгача бўлган чақалоқларга ёстиқда ухлашни тавсия этмайди, чунки уларнинг умуртқа поғонаси заиф ҳолатда ва осонгина эгилади. Ясси юзада ухлаш бўйин мускуллари ва умуртқа поғонасини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
«Соғлом ҳаёт»